Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 191 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Yoshlar-kelajagimiz” билан бизнес-саёҳат

×

 2020-01-17 15:42:16    138

PDF yuklash
Chop etish


         “Yoshlar-kelajagimiz” билан бизнес-саёҳат

         Бугун Фарғона вилояти Сух туманида ёшларнинг тадбиркорлик соҳасига қизиқишларини янада ошириш мақсадида “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Сух туман филиали мутахассислари Ш. Шарофидинов ва Х. Эсановлар томонидан тумандаги 1-сонли УЎТ мактабининг битирувчи ёшлари ва мактабнинг етакчиси С. Урунов иштирокида тумандаги Нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган “Гузари Оятуллох” хусусий корхонаси ва АТБ Агробанки Сух филиалига бизнес-саёҳат ташкил этилди.

         Ўтказилган бизнес-саёҳат давомида мактаб битирувчиларига тадбиркор О. Азимжонов томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлашнинг илк қадамлари тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек жамғарманинг туман филиали ходимлари ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун юртимизда олиб борилаётган имкониятлар ва ёшларнинг ҳар томонлама қўллаб-кувватлаш мақсадида тақдим қилинаётган имтиёзли кредитлар тўғрисида тегишлича маълумотлар бериб ўтилди.

         Бизнес-саёҳат давомида ёшлар ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар. Иш фаолиятидаги ишчилар билан суҳбатлашдилар, нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришлиши жараёни билан яқиндан танишиб, қизиқтирилган саволларига аниқ ва тушунарли жавоб олдилар.  АТБ Агробанки Сух филиалига уюштирилган бизнес саёҳат давомида банк иш фаолияти билан яқиндан танишиб, банк мутахассислари томонидан ёшларни қизиқтирган саволларига керакли жавоб ва тушунтиришлар бериб ўтилди. Ўтказилган бизнес-саёҳатдан ёшлар ўзларига керакли бўлган хулосаларни олишди ва келажакда албатта ўз бизнесларини бошлашни режалаштирдилар. Бизнес саёҳатда 13 нафар ёшлар иштирок этишди.

                  Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати