Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТУЙ ЎТКАЗИШДАГИ МУСОБАҚАЛАРГА ЧЕК ҚЎЙИЛАДИМИ?

×

 2020-01-17 14:02:36    193

PDF yuklash
Chop etish


ТУЙ ЎТКАЗИШДАГИ МУСОБАҚАЛАРГА ЧЕК ҚЎЙИЛАДИМИ?

         Барчамизга маълумки, Республикамизда тўй-маросимларни тартибга солиш, оилавий тантана ва тадбирларни ўтказилишида исрофгарчиликка йўл қўймаслик, дабдадабозликка чек қўйиш, тўй-ҳашамларни ихчам ва ўзимизга хос бўлган миллий қадриятлар асосида ўтказишдаги ҳаракатлар  истиқлолимизнинг илк йиллариданоқ бошлаб юборилган. Айтиш мумкинки, тўй ўтказиш охириги йилларда фуқароларимиз ўртасидаги ким ўзар мусобақларига айланиб кетди. Тўйлар ва бошқа маросимларда меъёридан ортиқ дабдаба, исрофгарчиликка йўл қўйиш каби ҳолатлар давом этаётгани оғриқли муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

         Шу сабабли тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришга эҳтиёж туғилди. Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашлари 14 сентябрь 2019 йил куни тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Қўшма қарорга мувофиқ 2020 йилнинг 1 январ кунидан бошлаб, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом кучга киритилди.

         Сух туманида ҳам тўй-маросимларни ўтказилишида ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳамда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашлари томонидан қабул қилинган қўшма қарорини бажариш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Қувонарлиси, қабул қилинган қўшма қарордан барча Сухликлар хурсанд, ҳатто баъзи маҳаллаларда янги тартиб бўйича тўйлар ҳам ўтказилди.

         Сух тумани Ҳазрати Али  маҳалла фуқаролар йиғинида бу йўналишда олиб борилаётган ишлар эътироф этишга арзийди. Барча ишларнинг бошида маҳалла раиси Субҳонали Нишонов тургани ҳам масалани тўғри ечилишида кўмак бермоқда, чунки ёш раис декабрь ойида бўлиб ўтган сайловларда туман Кенгашига депутат этиб сайланди. Куни кеча маҳалланинг 5-сонли УЎТ мактабида қабул килинган қўшма қарор ва Низом ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла вакиллари йиғилишининг биринчиси бўлиб ўтди.

         Йиғилишда Сух туман ҳокими ўринбосари. хотин-қизлар қумитаси раиси О.Тўхтабоева, ФУЎБОБ Туман Кенгаши раис ўринбосари И. Аҳмадов, профилактика инспектори, 21 нафар маҳалла тўй-ҳашамларни ўтказиш бўйича комиссия аъзолари, ҳамда 138 нафар маҳаллада яшовчи фуқаролар вакиллари иштирок этдилар.

         Ўтказилган йиғилишда иштирокчиларгна қўшма қарор ва Низомнинг мазмун-моҳияти, унинг долзарблилиги, халқимизга ҳар томонлама мос келиши тушунтириб берилди. Қайд этилдики, охирги йилларда айрим фуқаролар дабдабали тўй маросимлари ва уларни ўтказишга сарфланадиган катта харажатлар оқибатида қарзга ботмоқда ва ундан қутулиш мақсадида чет элга ишлаш учун чиқиб кетмоқда.

         Бундай ҳолатларга чек қўйиш мақсадида “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилди. Низомга кўра, оилавий тадбирлар ўтказилишини тартибга солишда ижтимоий адолат ва қонунийлик, миллий урф-одат ва қадриятларга содиқлик, бошқа дин ва миллат вакилларининг урф-одатларини ҳурмат қилиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олиш тамойилларига риоя этилади.

         Йиғилиш давомида иштирокчиларга маҳалла фуқаролар йиғини томонидан қабул қилинган ягона тартиб ўқиб эшиттирилди ва ушбу тадбир барча иштирокчилар томонидан бир овоздан маъқулланди ва исрофгарчиликка йўл қўйган, қоидани бузган фуқароларга нисбатан маъмурий чора – жарима қўллаш ҳам таъкидланди. Масала юзасидан маҳалла фуқаролари ҳам ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини баён этдилар.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати