Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

17 январь санаси тарих зарварақларида

×

 2020-01-17 09:17:17    181

PDF yuklash
Chop etish


17 январь 1929 йил - Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ташкил этилган

Т. Н. Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти – 1929 йил 17 январда Самарқандда Ўзбекистон давлат илмий тадқиқот институти сифатида ташкил этилган. 1931 йилдан Тошкент шаҳрида. 1939 йил институт Ўзбекистон Мактаблар институти деб номланди. 1941 йил Республика Маориф халқ комиссарлигининг методика бошқармаси билан бирлаштирилди. 1946 йилдан ҳозирги номда. 1970 йил институтга Т.Н.Қори-Ниёзий номи берилган. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қарамоғида. Институтда умумий ўрта таълим стандартлари, ўқув дастурлари, янги авлод дарсликларининг моделлари, янги педагогик ва ахборот технологиялари асосида фанларни ўқитиш ва такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот ишлари олиб борилади. Институт таркибида 3 бўлим, 6 лаборатория, аспирантура (1960 йилдан) ва доктарантура (1994 йилдан) бор (2008). 1967 йил Қорақалпоғистон филиали ташкил этилган. Институтда 83 илмий ходим, жумладан, 3 Россия Таълим академияси академиги, 12 фан доктори, 9 профессор ва 12 фан номзоди ишлайди. Институтда “Халқ таълими” (1918 йилдан), “Физика, математика ва информатика” (2001 йилдан) журналлари нашр этилади.

17 январь 1935 йил - Жондор тумани ташкил этилган кун

Жондор тумани – Бухоро вилоятидаги туман (1935 йил 17 январда ташкил этилган. 1962 йил 24 декабрдан Бухоро ва Ромитан туманлари таркибида бўлган, 1967 йил 9 январда қайта тузилган). Жондор тумани жанубий-ғарбдан Олот, Қоракўл туманлари, шарқва шимолий-шарқдан Бухоро, Ромитан, Пешку туманлари билан чегарадош. Майдони 5,17 минг км2. Аҳолиси 123,7 минг киши (2001). Жондор туманида 1 шаҳарча (Жондор), 13 қишлоқ фуқоролари йиғини бор. Маркази – Жондор шаҳарчаси.

     Табиати. Жондор тумани Бухоро воҳасида Зарафшон дарёси қуйи оқимининг шимолий-ғарбида, чўл зонасида жойлашган. Рельефи, асосан, текислик, қисман ботқоқ ва шўрхоклар ҳам бор. Ҳудудининг қолган қисми чўл (Урганччўл ва Ўртачўл) яйловларидан иборат. Текисликлар бағрида алоҳида дўнгликлар (Учбош, Шўрқудуқ) учрайди. Иқлими кескин континентал, чўл иқлими. Баъзан, Урганччўлдан гармсел эсиб туради. Вегетация даври 218 кун. Баҳор сернам, ёз узоқ давом этади, серқуёш, қуруқ, жазирама иссиқ, куз қисқа ва қиши илиқ, баъзан аёзли.

      Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (95,6%); шунингдек, рус, тожик, қозоқ, туркман ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га 24 киши тўғри келади, воҳада эса 250-300 кишига етади. Аҳолининг 93% қишлоқларда яшайди.

        Жондор туманида 52 умумий таълим мактаби (30 минг ўқувчи), лицей, санаторий-интернат, мусиқа мактаби, иқтидорли болалар интернати, 42 кутубхона, маданият уйлари, 2 музей бор.

     Туманда 365 ўринли касалхона, 20 қишлоқ врачлик пункти, 12 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 1 поликлиника ва 23 фельдшер-акушерлик пункти бўлиб, уларда 194 врач хизмат қилмоқда. Туман ҳудудидан Бухоро-Туркманобод халқаро автомагистрали ўтади.

Жондор туманида тўртта йирик тарихий обида мавжуд: Маҳмуд Таробий даҳмаси (13-аср), Варахша ёдгорлиги (7-аср), Шаҳри Ислом қалъаси, Қизбиби меъморий мажмуаси (16-аср). 1935 йилдан “Жондор овози” газетаси чиқади.

17 январь 1773 йил - Жеймс Кук тарихда биринчи бўлиб Жанубий қутб доирасини кесиб ўтган кун

Жеймс Кук машҳур инглиз денгизчи-сайёҳи ва картографи, қатор янги ерларни кашф этган шахс ҳисобланади. Дунё океанини тадқиқ қилиш мақсадида амалга оширилган Ер шари бўйлаб учта айланма саёҳатларга бошчилик қилган ва талай муҳим географик кашфиётлар қилган. Жумладан, сайёҳ XVIII асргача жуда кам ўрганилган Ньюфаундленд ороли ва Канаданинг шарқий қирғоқларини, Австралияни, Шимолий Американинг ғарбий қирғоқларини, Тинч, Ҳинд ва Атлантика океанларини тадқиқ этган ва харитага туширган.

Жеймс Кук Ер шари бўйлаб амалга оширилган учта айланма саёҳатга бошчилик қилган. Жумладан, 1768-1771 йилларда “Индевор” кемасида Тинч океанига амалга оширилган биринчи экспедиция Жанубий материкни топиш ва Австралия қирғоқларини, айниқса, унинг ҳали ўрганилмаган шарқий қисмини тадқиқ этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганди.

1772-1775 йилларда “Резолюшн” ва “Эдвенчер” кемаларида Жеймс Кукнинг иккинчи экспдицияси ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади Жанубий материкни (Антарктида) топиш ва Янги Зеландия оролларини тўлароқ тадқиқ этиш эди. Мазкур Ер шари бўйлаб айланма саёҳат XVIII асрнинг иккинчи ярмида амалга оширилган географик кашфиётлар ва тадқиқотлар ичида энг кўзга кўринган воқеа бўлди. Кук бошчилигидаги экспедиция Океания ва Жанубий Атлантика ороллари хариталарига аниқлик киритиш, уларнинг геологияси, ҳайвонот ва наботот оламини ўрганиш бўйича катта ҳажмдаги тадқиқотларни амалга оширган. Кукнинг экспедицияси 1773 йилнинг январида денгиз саёҳатлари тарихида биринчи бўлиб 400 шарқий узоқликда Жанубий қутб доирасини кесиб ўтиб, 660 жанубий кенгликдан ҳам жануброққа сузишга эришди. Ўша йили Жанубий материкни қидириб топиш мақсадида яна икки марта 71010’ жанубий кенгликкача сузиб борди. Биринчи марта усти ясси айсбергларни учратган сайёҳ уларни “сузиб юрувчи муз ороллари”, деб атаган.

17 январь - Болалар ихтиролари куни

17 январь – бу қандай кун? Биласизми , сув чанғиларини, иссиқ қулоқчинларни, ёғоч чўплардаги мевали музқаймоқларни ва Брайл ёзувини нима бирлаштиради ?. Ҳа, шак-шубҳасиз бу нарсалар болалар томонидан ихтиро қилинган. Ҳар йили 500дан ортиқ болалар ва ўсмирлар томонидан турли хил гажетлар, роботлар ва техникалар яратилади ва ўзгартирилади. Болалар томонидан яратилган ҳар бир ихтиро, шубҳасиз бизнинг ҳаётимизни енгиллаштиради ва қизиқарли қилади.

Бу кун албатта, болаларнинг ҳар томонлама иқтидорини тақдирлаш, уларнинг ҳаракатини тўғри баҳолаш ва уларнинг муваффақиятиданғурурланиш , бу айнан шундай кундир. Бугун дунё бўйича Болалар ихтиролари куни қайд қилинмоқда, бошқача айтганда, ихтирочи-болалар куни. Бу куннинг рамзийлиги яна шундаки, америкалик машҳур давлат арбоби, дипломат, олим, ихтирочи, журналист Бенджамин Франклиннинг таваллуд кунида нишонланади. Қизиғи шундаки,   Бенджамин Франклин ўзининг биринчи ихтиросини яъни,қўлга кийиладиган бир жуфт сузиш учун мўлжалланган ласт (куракоёқ)ларни 12 ёшида ихтиро қилган. Кейинчалик у ўзининг илмий тадқиқотларини давом эттириб, кўплаб илмий тажрибалар ўтказиб, дунё илм-фанига беқиёс ҳисса қўшган. Бенджамин Франклин «+» ва «-» электр заряди ҳолатини ишораларини киритди, чақмоқнинг табиий электрлигини исботлаб берди, 1752 йилда яшинқайтаргич лойиҳасини таклиф қилди, биринчи бўлиб порохни портлатиш учун электр учқунини қўллади, креслобеланчак тузилиши учун патент олди, 1784 йилда бифокал кўзойнаклар ихтиро қилди. Бу ҳали олимнинг ихтиролари меъросининг бир қисмидир. Алясканинг байроғиҳам – болаларнинг ихтиросидир, яна болалар ихтироларига қайтамиз.

Бенджамин Франклиннинг ёш ватандоши, 13 ёшли Бенни Бенсон 1926 йили Аляска Давлатининг байроғи танловига ўзининг намунасини жўнатган. Мовий ранг – осмон тимсоли ва бўтакўз (незабудка) штатнинг расмий гули, Катта Айиқ ва Қутб юлдузи тимсоллари боланиғалабага олиб келди. Ҳақиқатдан, Алясканинг байроғи ҳозир ҳам замонавий кўринишда. Батутчи ?  Унинг яратилиши кўринишидан юзаки. Мана, 1930 йилда ҳаво гимнастларининг мусобақасини кузата туриб, Джордж Ниссен гимнастларнинг чиқиш охирида ҳимоя сеткасига сакраётганига эътиборни қаратади. Одатда шу билан акробатларнинг чиқиши тугарди, лекин 16 ёшли ўсмир ўйлаб кўриб “сакраш мосламаси”ни яратди, унда ҳавога сакраб турли трюклар бажарса бўлади. Болалар ихтироларининг охири йўқ, масалан, бармоқларсиз қўлқоплар, тўртбурчак тагли қоғоз халталар, ҳисоблаш машинаси – буларнинг ҳаммасини ёш ихтирочиларнинг заковати орқали ҳаётимизга кириб келган. Болалар ихтиролари кунига кўплаб яна янги ихтиролар кўргазмалари, танловлар тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади. Шу кунда ҳазил-мутойиба, кулгу ва мусиқалар янграйди – чунки ихтирочилик - бу болаларнинг кундаликҳолатидир. Ҳозирги кунда турли мамлакатларда болалар ихтироларининг кўргазмалари, танловлари, фестиваллари бўлиб ўтмоқда. Ёш ижодкорлар дипломларга, мукофотларга сазовор бўлмоқдалар, уларнинг ота-оанлари эса ўз фарзандларининг ютуқларидан фахрланибғурурланмоқдалар.

Манба: http://taqvim.uz/uzc