Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 183 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эътибор замирида - халқ манфаати

×

 2020-01-11 08:35:29    96

PDF yuklash
Chop etish


               Эътибор замирида - халқ манфаати

     Зангат маҳалла фуқаролар йиғини Сух туманининг иккинчи сектор ҳудудида жойлашган. Сектор котиби, туман давлат солиқ инспексияси мутахассиси Ҳ. Исаевнинг маълумотига кӯра, ӯтган йил давомида маҳаллада кӯп ободончилик ишлари амалга оширилди. Маҳалла аҳли қиш кунида ҳам ишга камарбаста. Туман ҳокими Фаррух Усаровнинг маҳалла аҳли билан декабр ойидаги учрашувидан сӯнг маҳаллага электр энергияси таъминотини нормаллаштириш учун трансформатор олиб келинди. Туман электр таъминоти идораси ишчиларининг оғирини енгиллаштириш мақсадида Зангатликлар ҳашарга чиқишди. Трансформаторни биргаликда ӯрнатишди. Қарангки, трансформатор ӯрнатилишида ҳам туман ҳокими иштирок этди.

       Туман ҳокими билан бӯлиб ӯтган учрашувда Зангатликлар кӯрсатилаётган эътибор учун Президентимизга миннатдорчилик билдиришди. Учрашув давомида маҳаллада яшовчи тадбиркор Паҳлавон Одилов маҳалла ҳудудида спорт майдончаси бунёд этиш мақсадида эканлигини баён этди ва барча ишларни ӯз ҳисобидан бажарилишини ҳам айтиб ӯтди. Туман ҳокими тадбиркор саъй-ҳаракатини қӯллаб-қувватлашини таъкидлаб, спорт майдончаси бунёд этишдаги қонуний талабларни ижро этиш лозимлигини таъкидлади. Амалдаги қонунчиликга кӯра, спорт майдончаси қуриш учун қишлоқ хӯжалигида фойдаланмайдиган ер майдони берилади ва ерга эгалик ҳуқуқи "Е-Ауксион" тартибида амалга оширилади.

       Халқ билан ҳамнафас бӯлиб яшаш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифасидир. Айтиш мумкин бу йӯналишда Сух туманида 2020 йилда ҳам арзирли ишлар амалга татбиқ этилади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати