Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Президент Сўх тумани ҳақида илиқ фикр билдирди

×

 2018-11-08 14:17:07    245

PDF юклаш
Чоп этиш


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Олтиариқ туманида Фарғона вилояти фаоллари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари вилоятдаги олис тоғли чегара ҳудуд - Сўх тумани аҳолиси ҳақида алоҳида мамнуният ва эҳтиром билан фикр билдирди.  

“Ўзбекистоннинг хушманзара, баҳаво, тоғ ён бағрида жойлашган туманнинг одамлари саховатпеша, меҳнаткаш ва бағри кенг”, дея таъкидлади президент.

Видеоселекторда Сўх аҳли номидан “Ғазнов” маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Хурсаной Қосимова ва Ҳайитхон Мунавваржоновалар сўзга чиқиб, туман аҳолиси ҳаётидаги янгиланиш ва ижобий ўзгаришлар ҳақида гапиришди. Улар томонидан Сўхда янги иш ўринлар яратиш, ёшларни мазмунли дам олишлари учун туманда истироҳат боғи ташкил этиш масаласи кўтарилди.

Шавкат Мирзиёев қўйилган масалани тез кунларда ижобий ҳал этилишини айтди.

Эслатиб ўтамиз: Давлат раҳбари Фарғона вилоятида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш ва вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича галдаги муҳим вазифаларни белгилаб бериш мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюрган эди. .