Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУДУДЛАРДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2025-02-06 18:27:49    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари давом этмоқда


Бугун Республика ишчи гуруҳ аъзолари Сўх туманига ташриф буюришди. Меҳмонларни Тул чегара назорат-ўтказиш пунктида қабул қилиб олган туман ҳокими бошчилигидаги гуруҳ даставвал, Девайрон-Тул йўналишида “яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни кўздан кечириб, ўзлари ҳам маҳалла аҳли билан бодом кўчатлари ўтқазишди.

 

Шундан сўнг меҳмонлар туман ички ишлар бўлими маъмурий биносида яратиб берилган шароитлар билан танишдилар ва бўлим ходимларининг бир кунлик фаолиятини кўздан кечиришди. Ташриф жараёнида ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятининг натижадорлигини оширишга доир тавсия ва таклифлар берилди.     

 

Амалий ташриф давомида тумандаги Ҳушёр ҳамда Қалъа маҳаллалари "еттилиги" фаолияти ўрганилди.

 

Унда Президентимизнинг жорий йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли қарори ижросини таъминлаш, қарорнинг ҳар бир бандида кўсатиб ўтилган вазифаларни бекаму кўст адо этиш юзасидан маҳалла фаолларига топшириқлар берилди.

 

Маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда «маҳалла еттилиги» ҳар бир вакилининг аниқ масъулиятини белгилаш, ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига янгича иш услубларини татбиқ қилиш борасида мулоҳазалар билдирилди.


Шунингдек, штаб ва туман ишчи гуруҳ аъзолари ҳамкорлигида бу борада амалга оширилган ишлар аҳволи муҳокама қилиниб, фаолиятни жадаллаштириш, кунлик назоратни самарали ташкил этиш юзасидан қатор вазифалар белгилаб берилди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram