Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛЯПТИ

×

 2025-02-05 18:03:46    56

PDF юклаш
Чоп этиш


“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тадбирлар ўтказиляпти

 

Айни кунда туманимизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ижтмоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, таълим ва тарбия жараёнида оила ва ота-оналарнинг ролини кучайтириш, баркамол авлодни етук ва соғлом этиб тарбиялашга оид “Жаҳолтга қарши маърифат” шиори остида турли тадбир ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

 

Туман электр тармоқлари корхонасида ташкил этилган мазкур тадбирда маънавият ва маърифат маркази туман бўлими вакиллари, корхона ишчи-ходимлари иштирок этишди. Тадбирда қатнашган ички ишлар вазирлиги қошидаги Фарғона академик литсей ўқитувчиси, маънавият тарғиботчиси Шерзод Турдибоев томонидан мавзуга доир кенг маълумот ва тушунчалар етказилди.

 

Республика ишчи гуруҳи, вилоят ҳокимлиги ва маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш ишларни янада жонлантиришдан иборат.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram