ҚИШ ЧИЛЛАСИНИНГ ОХИРГИ КУНИ КЎЧАТ ЭКИШ БИЛАН БОШЛАНДИ
2025-02-05 17:48:01 54
Қиш чилласининг охирги куни кўчат экиш билан бошланди
Сўх туманида “яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасида ўтган 2024 йилда арзирли ишлар амалга оширилиб, янги 2025 йилда ҳам шу каби эзгу амаллар давом эттирилади. 2025 йилнинг баҳор мавсумида туманимиз миқёсида 201 000 тўп янги ниҳоллар экилиши режалаштирилган.
Бугун туманимизга туман ҳокими саъй-ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси Фарғона вилоят Кенгаши кўмаги билан 1 000 тўп бодом кўчати олиб келинди. Республика ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида бугун ушбу кўчатлар Девайрон-Тул йўналишидаги трассанинг четига ўтқазилди.
Айтиш лозимки, эзгу мақсад билан бошланган ташаббус умумхалқ ҳашарига айланиб кетди. Куннинг иккинчи ярмида Тул ва Соҳибкор маҳаллалари фуқаролари кўчатлар ўтқазиш учун ҳашарга чиқишди ва туман автомобил йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси мутасаддилари ҳам янги кўчатлар ўтқазиш учун йўл четида ҳудуд тайёрлаб бердилар ва айни дамда кўчат экиш ишлари давом этяпти.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
]
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram