КУЧЛИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ – ФУҚАРОЛАР МАНФААТИ УЧУН!
2025-02-05 17:43:42 57
Кучли ижтимоий ҳимоя – фуқаролар манфаати учун!
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижросини таъминлаш, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали оилаларнинг меҳнат қилиш имкониятини чекловчи омилларни бартараф этиш ва оила аъзоларига меҳнат қилишига шароит яратиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларнинг оила қарамоғида қолишини таъминлаш ва ижтимоий етимликнинг олдини олиш мақсадида янги тизим ишга туширилади.
Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Янги тизимга мувофиқ, 2025-йил 1-мартдан бошлаб, тажриба-синов тариқасида, босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида,
2025-йил 1-октябрга қадар республиканинг қолган ҳудудларида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади.
Бунда, ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизматига уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида ҳамда психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан белгиланган тартибда берилган хулосага мувофиқ қабул қилинади.
Зафариддин Зафаров - Сўх туман “Инсон” ИХМ ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш бош мутахассиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram