Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 165 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПИСТАЧИЛИК СЎХ ТУМАНИНИНГ ЭНГ АСОСИЙ ДРАЙВЕРИГА АЙЛАНАДИ

×

 2025-02-04 17:33:13    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Пистачилик Сўх туманининг энг асосий драйверига айланади

 

Айтиш лозимки, Сўх туманининг иқлим шароити ва об-ҳавоси қишлоқ хўжалигининг барча маҳсулотларини етиштиришига мувофиқ ҳисобланади. Бугун туман аҳолиси экин ер майдонларининг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишаётир.

 

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар ташаббуси билан бугун туманда пистачиликни ривожлантириш учун илк қадамлар қўйилмоқда. Маҳаллаларда пистачилик кўчаларини ташкил этишга доир тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

 

Бугун туманимизнинг 2-секторидаги Ҳазрати Али ва 3-сектори ҳудудидаги Қақир маҳалла фуқаролар йиғинида айнан ушбу масалага бағишлаб туман прокурори Садирали Мирзокаримов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев иштирокида ҳудуд аҳолиси билан учрашув ташкил этилди. 

 

Ҳар икки маҳалла фуқаролари фаол қатнашган мазкур тадбирда пистачилик истиқболи ҳақида маълумот берилиб, Қақир маҳалласидан 55 нафар ва Ҳазрати Али маҳалласидан 41 нафар фуқарога етиштириш учун 100 тўпдан писта уруғи тақдим этилди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram