Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИШ ЧИЛЛАСИ ЧИҚИШ ОСТОНАСИДА БАҲОРГИ ЮМУШЛАР БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ

×

 2025-02-04 17:31:40    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Қиш чилласи чиқиш остонасида баҳорги юмушлар бошлаб юборилди

 

Деҳқонлар учун қиш чилласи қирқ кунлиги орта қолган бўлса ҳам, ҳали табиат совуқ кунлар ва қишки иқлим тасарруфида. Бироқ, туманимизнинг 1-сектори ҳудудида миришкорларимиз баҳорги юмушларни бошлаб юборишган, чунки ушбу ҳудуднинг иқлими туман марказидан 1 ойга фарқ қилади десак, муболаға эмас.

 

Баҳор фаслини ушбу сектор фуқаролари туман маркази аҳолисига нисбатан 1 ой олдин кутиб олишади. Бугун туман ҳокими ушбу сектор ҳудудида бўлиб, аллақачон баҳорги меҳнатни бошлаб юборган фуқаролар билан учрашди.

 

Бободеҳқонлар бугун ариқ ва каналларни тозалаш, шоли учун пал, яъни янги ҳосил учун ер майдони олиш, янада аниқроқ айтадиган бўлсак гуручнинг мўл ҳосили учун ҳудуд очишга киришишган. Туман ҳокими суҳбат чоғида ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш ва мазкур ер майдонлари, яъни шоличилик кластери атрофига янги бодом ва тут ниҳоллари экиш бўйича таклиф ва тавсиялар берди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram