ҲУДУД ТОЗАЛИГИ – АСОСИЙ МАҚСАД
2025-02-04 17:29:47 63
Ҳудуд тозалиги – асосий мақсад
Ҳудудлар тозалиги ва озодалигига барчамиз бирдек масъулмиз. Аммо шундай инсонлар ҳам борки, ушбу юмуш уларнинг кундалик фаолиятига айланиб қолган.
Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туманнинг ободонлаштирилишида ҳисса қўшаётган автомобилл йўлларидан фойдаланиш бошқармаси ходимлари билан учрашди. Туман ҳокими мазкур идора вакиллари билан суҳбат чоғида уларга амалга оширилаётган тозалик ишлари учун миннатдорчилик билдирди.
Дарақиқат, ушбу корхона ишчи-ходимларини ҳар доим туман ҳудудларида ва энг асосийси, кўчаларда мунтазам тозалик ишлари ва юмушларни бажариш жараёнида кўрасиз. Фаолиятини халқимиз хавфсизлиги ва ҳудуд ободончилигига бағишлаётган ушбу меҳнаткашларга биз ҳам халқимиз номидан самимий миннтадорчилик билдирамиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram