Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

×

 2025-02-04 17:27:52    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Савол беринг, жавоб берамиз

 

КЕЛИНЛИК УЙИМГА “ПРОПИСКА”ГА ҚЎЙИЛМАГАНМАН, МЕНИ УЙДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРИШМОҚЧИ

 

Фуқародан келган мурожаат:

 

Эрим билан ажрашиш арафасида турибмиз. Келинлик уйимга пропискага қўйилмаганман. Эрим, қайнонам мени ҳар куни “чиқиб кет уйдан, бўлмаса ўзимиз чиқариб юборамиз”, деб қўрқитади. Мен ажрашганимиздан кейин кетаман деяпман. Нима қилай, маслаҳат беринг.

 

Жавоб:


Бу уйдан ҳеч ким чиқариб юбора олмайди сизни. Пропискада бўлмасангиз ҳам.


Сабаби, Уй-жой кодексининг 32-моддасига асосан уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.


Агар сизни уйдан чиқармоқчи бўлишса, судга уйдан мажбурий тартибда чиқартириш тўғрисида мурожаат қилишлари лозим.


Ўктамжон Эргашев - Сўх тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram