ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ
2025-02-04 17:26:42 69
Халқ қабулхонасида навбатдаги қабул
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх туманидаги Халқ қабулхонасида фуқароларнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Фуқароларни туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоев қабул қилди. Қабулда туманимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқаронинг уй-жой таъминоти, иш билан таъминлаш, даволаниш учун моддий ёрдам, тадбиркорлик ва деҳқончилик қилиш учун ер майдони ажратиш каби қатор масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда чуқур ўрганилди, муаммоли масалаларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, ечими муяйян муддат талаб қиладиган аризалар ижроси қатъий назоратга олинди.
Беш нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари шу жойнинг ўзида ўрганилиб, ижороси таъминланди.
Ҳокимлик қабули жараёнида туман Халқ қабулхонаси мудири Собиржон Норматов бевосита иштирок этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram