Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 103 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

×

 2025-02-03 18:03:54    160

PDF юклаш
Чоп этиш


Савол беринг, жавоб берамиз

 

Савол: Интизомий жазоси бор ходимга KPI бўйича устама берилмайдими?

 

Жавоб: Кўпчилик ташкилотларда бугунги кунда ходимларнинг ойлик маошларига қўшиб бериладиган усталар уларнинг KPI кўрсаткичларига асосан берилиш тартиби йўлга қўйилган. Корхонада интизомий жазога тортилган ходимга гарчи унинг KPI кўрсаткичлари юқори бўлса-да интизомий жазо қўллангани боис унга KPI учун устама ҳақ тўланмаслиги билан боғлиқ масалалар ўртага чиқмоқда.


Қонунчилик бу масалага нима дейди?


Меҳнат кодексининг 299-моддаси 5-қисмига кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.


Иш берувчилар шуни асос қилиб олишяпти-да интизомий жазоси бор ходимларга KPI тўловларини тўхтатишмоқда. Бироқ бу ерда гап рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳақида гап кетмоқда.


Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотларни бир-бирига қориштирмаслик керак.


МК 299-моддаси 4-қисмига кўра, иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида интизомий жавобгарликка тортилган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотларни тўлаш тўғрисидаги масала мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларда ҳал қилинади.


Яъни агар ташкилотнинг мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларида алоҳида қоида белгиланмаган бўлса, интизомий жавобгарликка тортилган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган KPI учун устама тўланади.


Ўктамжон Эргашев - Сўх тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram