Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МАҲАЛЛАМИЗНИ ЖИНОЯТЧИЛИКДАН ХОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРАМИЗ” ШИОРИ ОСТИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРГАН МАҲАЛЛАЛАР ЕТТИЛИГИ РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

×

 2025-01-31 18:21:40    67

PDF юклаш
Чоп этиш




“Маҳалламизни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантирамиз” шиори остида фаолият олиб борган маҳаллалар еттилиги рағбатлантирилади


Туман ҳокими, туман секторлари раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси маҳаллалар уюшмаси Сўх тумани бўлими раҳбари томонидан тасдиқланган режага асосан туманимизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида 27 январьдан 25 февраль кунигача, яъни бир ой давомида жиноятчиликни олдини олишда маҳаллалар еттилигининг фаолияти мавзусида учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилади. Бугун Девайрон маҳалласидаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида мазкур йўналишдаги тадбир бўлиб ўтди.


Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман прокурори Садирали Мирзокаримов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Ҳалқ қабулхонаси ва маҳаллалар уюшмаси Сўх тумани бўлими мутасаддилари иштирок этдилар. Девайрон ва Умабара қишлоқлари фуқаролари қатнашган мазкур учрашувда куннинг асосий масаласи муҳокама ва таҳлил этилди.


Қайд этилдики, ўтган 2024 йилда жиноятчилик туманда кескин ошмаган бўлса ҳам, унинг баъзи турларининг кўрсатгичлари биздан самаралироқ фаолият юргизишни талаб этади. Жиноятчиликни олдини олишда албатта, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш катта аҳамият касб этади.


Мазкур тадбирда шунингдек, аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликлар хусусида мурожаатлар қилинди. Туман ҳокими учрашув давомида аҳоли мурожаатлари билан ишлашда манзилли иш юритган мутасаддилар ва жиноятчиликни жиловлашда мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйган ва ушбу кўрсатгични камайтиришга муваффақ бўлган еттиликни рағбатлантиришни таъкидлади. Ҳамда барча маҳаллалар мутасадилари ва еттилигига туман ҳокими “Маҳалламизни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантирамиз” шиори остида фаолият олиб бориш юзасидан қатъий кўрсатма ва вазифалар юклади. Бундай тадбирлар маҳаллаларда мунтазам ўтказилади.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram