Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

×

 2025-01-31 18:16:51    73

PDF юклаш
Чоп этиш




Савол беринг, жавоб берамиз

 

Декрет таътилидан қайтган ўқитувчиларга фақат таътилдан аввалги дарс соатларигина берилади(ми)?!


Фуқародан келган мурожаат:


Февральдан ишга қайтмоқчиман. Декретдан қайтганлар фақатгина таътилдан аввалги дарсини ўта олади ҳалосми? Масалан, декрет таътилига чиқмасдан аввал дарс 10 соат эди. Ишга қайтганимдан кейин ҳам шу 10 соатга ишлайманми?


Жавоб:


“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 19-бандига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.


Яъни, ходим декрет таътилидан қайтганда унинг дарслари қайта тақсимланади.


Ўқитувчининг кўрсатгич натижалари юқори бўлса, (олимпиадалардаги натижаси, тоифа, сертификат ва ҳ.к) унга аввалгидан ҳам кўпроқ дарс соатлари ажратилиши мумкин.


Умуман олганда, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга фақат таътилдан аввалги дарс соатларигина берилади, деган қоида йўқ.


Ўктамжон Эргашев - Сўх тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram