МАҲАЛЛАЛАРДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ОИД ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
2025-01-31 18:11:41 70
Маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олишга оид тадбирлар ўтказилмоқда
1-сектор ҳудудидаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг Соҳибкор ва Тул маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашуви бўлиб ўтди. Икки маҳалла фуқаролари ва ёшлар қатнашган мазкур тадбирда куннинг асосий масалалари, айниқса, ҳудудда жиноятчиликни олдини олиш ва уни жиловлашда маҳалла еттилигининг фаолияти таҳлил қилинди.
Тадбир аввалида туман ҳокими давлатимиз раҳбари ғамхурлиги ва Республика ҳукумати эътибори асосида маҳаллаларда олиб борилган ва амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, бунёдкорлик ишлари ҳақида гапириди ва бўлаётган барча ишларга “лаббай” деб жавоб бериш лозимлигини қайд этди.
Тадбир жараёнида жиноятчиликга қарши кураш ва уни олдини олишда маҳала еттилиги фаолияти таҳлил қилинди. Мазкур йўналишда ҳамкор ташкилотлар билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйган ҳолда иш олиб бориш юзасидан таклиф, тавсия ва қатъий кўрсатмалар берилди ҳамда “Маҳалламизни жиноятдан холи ҳудудга айлантирамиз” шиори остида фаолият олиб бориш шартлиги алоҳида таъкидланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram