Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

×

 2025-01-30 18:08:17    108

PDF юклаш
Чоп этиш




Савол беринг, жавоб берамиз

 

Савол: Хорижий тил ўқитувчиларига тўланадиган 50 фоизлик устамалар жорий йил 1-январдан бекор қилиндими? Айримлар, устама бутунлай бекор бўлди деса, айримлар 20 фоизга туширилди деяпти. Илтимос, нималар бўлганини батафсил тушунтириб беринглар.

 

Жавоб: Ҳақиқатдан ҳам ижтимоий тармоқларда миллий ва халқаро сертификатлар учун тўланадиган устамалар борасида турли хил хабарлар эълон қилинди.


Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 25-декабрдаги ПҚ-455-сон Қарори билан хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўлаш 2025-йил 1-январдан бошлаб тўхтатилди.


Лекин бу хабар нотўғри талқин қилиниб, айримлар уни хорижий тил ўқитувчиларига устама тўлаш ҳам тўхтатилади, деб тушунишди. Аммо бу ерда фақатгина давлат бошқарув идораларининг ходимлари ҳақида сўз борганди.


Яъни, бу хорижий тил ўқитувчиларига тааллуқли эмас.


Хорижий тил ўқитувчиларига тўланадиган устамалар миқдори камайдими?


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-134-сонли Фармонига кўра, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бермайдиган миллий баҳолаш тизимида чет тили бўйича олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидагича тўланиши белгиланган:


2025-йил 1-январга қадар — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;



2025-йил 1-январдан бошлаб — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.


Шу сабабли, 2025-йил 1-январдан миллий сертификатга эга бўлган хорижий тил ўқитувчиларига тўланадиган 50 фоизлик устамалар эндиликда, 20 фоизга туширилди.


Айрим хорижий тил ўқитувчилари учун 50 фоизлик устама тўлаш давом эттирилади.


Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, агар хорижий тил ўқитувчиси халқаро тан олинган сертификатга эга бўлса, уларга 50 фоиз миқдорида устама тўлаш давом этаверади.


Бунда халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган хорижий тил ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз миқдорида устама тўланаверади.


Фақат бунинг учун миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.


Янада соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, хорижий тил ўқитувчиси фақат Ўзбекистонда тан олинадиган, БМБА томонидан берилган, миллий сертификатга эга бўлса, уларга эндиликда, 2025-йил 1-январдан бошлаб 20 фоиз устама тўланади.


Агар у халқаро даражадаги сертификатга эга бўлса, 50 фоизлик устамаси сақланиб қолаверади.


Ўктамжон Эргашев - Сўх тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram