Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

×

 2025-01-30 17:44:51    111

PDF юклаш
Чоп этиш




Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилади

“Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-465-сон, 30.12.2025 й ) қабул қилинди.


Қарорга кўра, дала четлари ҳамда аҳоли томарқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича қуйидаги янги тартиб жорий этилди:

- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ташкил қилиш бўйича;


- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига дала четларида ҳамда аҳоли томарқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида маҳсулот етиштириш, қишлоқ хўжалиги субъектларига уруғ ва кўчатлар етказиб бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни экспортга йўналтиришни ташкил қилиш вазифаси юклатилди;

- Агентлик йил давомида даромадли экинлар экиш ва уларни экспорт қилиш учун мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларнинг талабларини ўрганади.


Дала четларидан самарали фойдаланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича

- Ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади;

- Дала четларига “ин-витро” усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатларининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир мевали пайвандтагли кўчатга 25 минг сўмдан ошмаган ҳолда агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан белгиланган тартибда субсидия ажратилади.


Алҳамжон Ҳайдаров - Сўх тумани фитосанитар назорати давлат инспектори




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram