ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА МУТАСАДДИ ВАКИЛЛАР ВА СОҲА МУТАХАССИСЛАРИ ТОМОНИДАН АМАЛИЙ ИШЛАР ҚИЛИНМОҚДА
2025-01-30 17:41:58 108
Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича мутасадди вакиллар ва соҳа мутахассислари томонидан амалий ишлар қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 27-августдаги 532-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни қонунга итоаткорлик ва ҳуқуқбузарликка тоқатсизлик руҳида тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар” дастурининг 12-бандига мувофиқ умумтаълим мактабларда ҳуқуқий дарслар ўтилиши белгиланган.
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманимизнинг 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси томонидан “Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар” мавзўсида дарс машғулоти ўтказилди. Мазкур ҳуқуқий ўқув соати жараёнида вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, бурчлари, ҳуқуқбузарлик тушунчаси ҳамда унинг оқибатлари, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланиши тушунтирилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор асосида мактабларда «Ҳуқуқ синфи» ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда «мактаб — лицей — техникум — университет» тизимини жорий этилиб, ўқувчилар ўртасида «Ҳуқуқ билимдони» фан олимпиадаси, ҳуқуқ фани ўқитувчилари ўртасида «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» кўрик-танловини ўтказиш белгиланган.
Содда қилиб айтадиган бўлсак, давлатимизда барча фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатлари қонун асосида кафолатланган ва ушбу ҳуқуқларни мактаб давридан ўргатилиши жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram