ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ТАБИИЙ МУҲИТНИ ЯХШИЛАШ КУННИНГ ЭНГ АСОСИЙ МАСАЛАСИ
2025-01-30 17:36:37 120
Экологик хавфсизликни мустаҳкамлаш ва табиий муҳитни яхшилаш куннинг энг асосий масаласи
Сўх туман прокуратураси томонидан туманда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси юзасидан мутасаддиларни жалб этган ҳолда йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да туман миқёсида экологик хавфсизликни мустаҳкамлаш ва табиий муҳитни яхшилаш бўйича доимий фаолият юритувчи идоралараро ишчи гуруҳининг 2025 йил учун белгиланган “Амалий ҳаракатлар режаси”да кўрсатилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Мунтазам равишда йўл қўйиб келинаётган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram