СЎХ ТУМАНИ ТУРИЗМ МАСКАНИГА АЙЛАНАДИ
2025-01-30 17:30:40 108
Сўх тумани туризм масканига айланади
Сўх тумани хушманзара табиати, пурвиқор тоғлари, зилол сойлари билан барчани ўзига мафтун этади. Туризм ривожи учун бу ерда катта имкониятлар бор.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Сўх туманида бўлиб, туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб берди.
Туманнинг бир қатор ҳудудларига борилиб, ҳолат билан танишилди. Хусусан, Обишир сой, Сўх дарёсининг атрофларида, шунингдек, Гаистон массивида туризм мажмуалари ҳамда дам олиш масканларини барпо этиш, қулай инфратузилмани яратиш кераклиги таъкидланди. Масъулларга мастер-режаларни ишлаб чиқиш, туризм бўйича лойиҳаларни тайёрлаш, дам олиш масканларини қуришда капсулалардан фойдаланиш борасида топшириқлар берилди.
- Сўхда туризм йўналишида инвестиция киритмоқчи бўлган тадбиркорларимиз жуда кўп, - деди вилоят раҳбари. - Шу боис, ҳар бир лойиҳа самарали ва замонавий бўлишига эътибор қаратиш керак. Энг асосийси, дам олувчилар учун қулай шароитлар яратилса, Сўх туризм масканига айланади. Минглаб янги иш ўринлари яратилиб, ҳудуд янада тараққий этади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram