СЎХ ТУМАНИ ТИББИЁТИ РАҚАМЛАРДА
2025-01-30 17:28:05 107
Сўх тумани тиббиёти рақамларда
Ўзбекистон Республика Президентининг 102-сонли қарорига асосан туманда 40 ёшдан юқори бўлган фуқаролар қандли диабет касаллиги бўйича тиббий кўрикдан ўтказилди.
Скринингдан ўтказилганлар орасида
Амалий соғломлар - 4109 нафар;
Ортиқча вазн тоифасидагилар - 411 нафар;
Юқори артериал босим - 862 нафар;
Қандли диабет – 80 нафар;
Холестерин даражаси юқори беморлар -75 нафар;
булардан биринчи мартда аниқланганлар
Семизлик - 90 нафар;
ЮҚТ - 690 нафар аниқланган.
Шунингдек тиббиёт бирлашмаси моддий-техник базасини ривожлантириш мақсадида 2024 йил давомида олиб келинган тиббий жиҳозлар:
Марказий шифохонага 3 миллиард 400 миллион сўмга 3 дона гемодиализ аппарати ўрнатилди;
Қабул эмерженц бўлимига 412 500 000 (тўрт юз ўн икки миллион беш юз минг) сўмлик видеоэндоскопия аппарати олиб келиб ўрнатилди;
Жарроҳлик бўлимига 59 772 772 сўмлик жарроҳлик тиббий асбоб-ускуналар олиб келинди;
Туман тиббиёт бирлашмасига 740 000 000 сўмлик лапараскоп аппарати олинди;
Марказий шифохонага 7 миллиард сўмлик МСКТ аппарати олиб келиниб, ўрнатилиб, иш бошлади;
КТМП онкогинекологик жиҳозлар билан таъминланди.
Санжарбек Исмоилов – Сўх тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram