СЎХ ТУМАНИДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ВА ВИЛОЯТ СЕКТОРЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ТОМОНИДАН НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2025-01-29 18:00:51 164
Сўх туманида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят секторлари раҳбарлари томонидан навбатдаги фуқаролар сайёр қабули ўтказилди
Қабулда сўхлик 145 нафар фуқаронинг мурожаати вилоят ҳокимлигининг бўлимлари, Халқ қабулхонаси, вилоят бошқарма ва ташкилотлари иштирокида кўриб чиқилди.
Мурожаатлар асосан соғлиқни сақлаш, кредит, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бандлик, моддий ёрдам, маҳаллаларни ободонлаштириш, сув таъминотини яхшилаш, ички йўлларни асфальтлаш, боғча ташкил этиш, мактабни таъмирлаш каби масалаларга оид бўлди.
Фуқаролар мурожаатларининг кўпи қабул чоғида ўз ечимини топди. Ҳал этилиши учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга қўшимча ўрганиш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга доир масалалар бўйича мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram