Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ГУЛИСТОН МАҲАЛЛАСИДАГИ ПОЛИТЕХНИКУМДА ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАЛАРИ УЮШМАСИ, БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИНИНГ (UNDP) ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ ВА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2025-01-29 17:49:33    165

PDF юклаш
Чоп этиш






Гулистон маҳалласидаги политехникумда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастурининг (UNDP) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда семинар ташкил этилди


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашув маркази Фарғона минтақавий филиали ҳамкорликда “Марказий Осиёда зўравон экстеримизимнинг олдини олиш учун жамиятларда барқарорликни қўллаб-қувватлаш” лойиҳасига асосан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, муайян ижтимоий муаммолари бор оилалар, аёллар ва болаларга (дискриминация, зарарли одатларга дучор бўлганлар, зўравонлик, турли давосиз касалликлар, носоғлом муҳит, эрта турмуш, диний оқимлар таъсирига тушиб қолган ва ҳоказо) хизмат кўрсатаётган мутахассисларни аҳолига сифатли хизмат кўрсатиши бўйича билим даражаси, малака ва тажрибасини ошириш кўзда тутилган.


Мазкур ҳамкорлик лойиҳаси асосида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастурининг (UNDP) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда туманимизнинг Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинидаги политехникумда ижтимоий иш амалиёти бўйича махсус ўқув машғулотларини ташкил этди.


Уч кун давом этадиган ушбу тренинглардан кўзланган асосий мақсад ижтимоий-псиҳологик хизматлар кўрсатишда ижтимоий иш ва кейс-менежмент амалиётини қўллаш, маҳалла фуқаролар йиғини мутаҳассислари фаоллиги ва тегишли билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.


Туманимизда ўтказилган тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолига ҳизмат кўрсатаётган мутахассислар – маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар масалалари бўйича фаоллари, ижтимоий ҳодимлар, патронаж ҳамширалар иштирок этиб, мутахассислар томонидан ўтказилган машғулотлардан баҳраманд бўлдилар.


Тадбир Япония ҳукумати молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram