СЎХ ТУМАНИДА 4 ТА ТУМАНЛАР ТАЖРИБАСИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР
2025-01-29 17:46:14 166
Сўх туманида 4 та туманлар тажрибаси асосида амалга ошириладиган ишлар
Жорий йилнинг давомида тижорат банклари билан биргаликда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
- “Сайҳунобод тажрибаси” асосида тижорат банклари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда амалга оширилган 1 080 та микролойиҳалар ҳисобига 2 160 нафар нафар аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланади;
- “Уйчи тажрибаси” асосида тижорат банклари томонидан мижозлар билан ўтказилган 72 та учрашувда тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш ва янги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали 1 100 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилади;
- “Зарбдор тажрибаси” асосида бўйича қиймати 230,3 миллиард сўмлик 5 та лойиҳалар ишга туширилиб 390 та иш ўрни яратилади;
- “Ғиждувон тажрибаси” асосида маҳаллаларда 26 миллиард сўмлик 5 та лойиҳа амалга оширилиб 132 та иш ўрни ташкил этилади.
Шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинларга бириктирилган тижорат банклари томонидан жорий йилда дастурлар доирасида 36.3 миллиард сўмлик кредитлар ажратилади,
Жумладан:
- Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида
8.6 миллиард сўм;
- “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида 24.7 миллиард сўм;
- “Бизнесга биринчи қадам” дастури ва бошқа дастурлар доирасида 2.0 миллиард сўм кредитлар ажратилади.
Бундан ташқари жорий йилда 13 009 нафар аҳоли доимий, мавсумий ва вақтинчалик ишлар билан банд қилинади, ҳусусан инвестиция лойиҳалари ҳисобига 1 263 та, хизмат кўрсатишда 5 504 та, қишлоқ хўжалигида 6 679 та, қурилишда 793 та иш ўринлари яратилиб, 2025 йил якуни билан ишсизлик даражаси 5,7 фоизга туширилади.
Шу билан бирга ҳудудлардан жами 3 329 та оилалар камбағалликдан чиқарилиб, йил якуни билан камбағаллик даражаси 5,4 фоизга туширилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram