СЎХ ТУМАНИ ТИББИЁТИ РАҚАМЛАРДА
2025-01-29 17:44:08 169
Сўх тумани тиббиёти рақамларда
2024 йилнинг двомида туман аҳолисининг амбулатория шароитида касалликларнинг олдини олиш, профилактика мақсадида хамда шифохонада ётиб даволанаётган беморлар учун маҳаллий бюджетдан дори-дармон учун 481115,0 миллиондан ортиқ, тиббий жиҳоз учун 139767,0 миллион сўм, реактивлар сотиб олишга 39400,0 миллион сўм, дезинфекцион моддалар учун 39049,0 миллион сўм маблағ ажратилди ва тўлиқ ўзлаштирилди.
Ҳозирги кунда КТМП, ОП, ОШП ларида 120 хил турдаги дори–дармонлардан 80 тури, шундан 24 тури тиббий жиҳоз ва анжомлар билан таъминланган.
Ажратилган дори–дармонлар асосан бирламчи тиббиёт муассасаларида касалликларни олдини олиш ва профилактика мақсадида ишлатилишига қаратилган хамда шошилинч холатларда бирламчи ёрдам учун йўналтирилди.
Санжарбек Исмоилов – Сўх тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram