ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ КУННИНГ АСОСИЙ МАВЗУСИ ҲИСОБЛАНАДИ
2025-01-28 16:25:51 311
Ўқувчиларни касбга йўналтириш куннинг асосий мавзуси ҳисобланади
Республикамизда баркамол авлодни тарбиялаш, уларга билим ва касб чўққиларини забт этишларида барча шарт-шароит ва қулайликларни яратиб бериш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда тизимда дуал таълимни йўлга қўйиш бўйича мустаҳкам қадамлар қўйилмоқда. Зеро мактаб таълим-тарбиясини олган ҳар бир инсон касб танлашда ҳам хато қилмаслиги ва ўзи севган касб соҳиби бўлиши лозим.
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ёшларнинг касблар ва мутахассисликларни эгаллашга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳам қабул қилинган.
Ёшларни касб танлашга йўналтириш ва умумтаълим мактабларда дуал таълим талаботларини ижро этишга доир олиб борилаётган ишларни таҳлил этиш ва ушбу йўналишдаги ишларни янада жонлантириш бўйича 30-сонли УЎТ мактабида амалий семинар ташкил этилди. Семинарда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев соҳа вакиллари билан мактабда бу бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил этди.
Мактабда ўқувчиларни касбга йўналтиришга доир кенг ишлар амалга оширилган. Ўқувчиларни касбга йўналтиришга доир ташкил этилган технология фани хонаси ва ушбу фан хонаси негизида ташкил этилган устахона ва чилангарлик цехи юқори синф ўқучиларининг севимли кабинетига айланиб қолган.
Шу билан бирга мактабда ёш қизларга касб ўқитишга доир тикувчилик хонаси ташкил этилиб, замонавий асбоб-дастгоҳлардан фойдаланган ҳолда ёш қизлар тикувчиликни ўзлаштиришмоқда. Кабинетларни кўздан кечириб, ўқитувчилар ва мутахассислар фаолияти билан танишган туман ҳокими ушбу ишларни янада жонлантириш ва бевосита ўқувчиларни ишлаб чиқариш корхоналарига сафарбар этиш лозимлигини таъкидлади.
Семинар жараёнида ёшлар меҳмонларга ўз меҳнат маҳсулларини намойиш этдилар. Жорий чоракда ҳар бир таълим муассасасида дуал таълим бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниши туман ҳокими томонидан таъкидланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram