Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИЛАРИ ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2025-01-28 16:15:59    183

PDF юклаш
Чоп этиш




Давлат фуқаролик хизматчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда


Саломатлик - туман бойлик. Айтиш лозимки, аҳоли саломатлигини сақлаш ва уни ҳимоя қилишда Республикамизда тизимли ишлар олиб борилмоқда ва бунга давлат фуқаролик хизматчиларни ҳар йили чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ҳам мисол бўла олади.


Туман cоғлиқни сақлаш бўлими билан ҳамкорликда тумандаги барча бўлим  ва ташкилотлар ҳамда туман ҳокимлигида фаолият юритаётган давлат хизматчиларини бугундан тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари бошланди. Бугун туман марказий поликлиникасида Сўх тумани ҳокимлиги аппарат ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни бўлиб ўтди. 


Ойлик давомида давлат хизматчиларини 10 дан ортиқ бирламчи турдаги тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган бўлиб, касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилади. 


Туманимизда ташкил этилаётган тиббий кўрик жараёнлари давомида туманда фаолият олиб бораётган барча давлат хизматчиларини кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.


Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш кафолатланган.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram