Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

 “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎРҚ-1013-СОНЛИ ҚОНУНИ

×

 2025-01-28 15:55:43    189

PDF юклаш
Чоп этиш




 “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1013-сонли Қонуни

 

        Кейинги йилларда мамлакатимизда таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга, аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини оширишга, шунингдек солиқ тўловчилар учун солиқ юкини камайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

        Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027-йилнинг 1-январигача узайтириш, шунингдек жами даромаднинг чегаравий миқдорини 5 миллиард сўмдан

10 миллиард сўмга ошириш, ушбу даромад мавжуд бўлганда солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлашини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

        Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан бериладиган бюджет субсидиялари жами даромад таркибига киритилмаслигини белгиловчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

        Бундан ташқари ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларга нисбатан фойда солиғи бўйича вақтинчалик солиқ имтиёзлари берилмоқда. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича протез мосламалари ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган вагонлар (контейнерлар) операторларининг темир йўл транспортида ташиш жараёнида вагонларни (контейнерларни) ижара шартлари асосида фойдаланишга бериш бўйича хизматлар кўрсатиш айланмаси қўшилган қиймат солиғини тўлашдан вақтинчалик озод қилиниши назарда тутилмоқда.

Мазкур Қонун таълим тизимини такомиллаштириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратишга, аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини оширишга, шунингдек солиқ тўловчилар учун солиқ юкини камайтиришга хизмат қилади.

         Хусусан Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 30-декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

        1) 337-модданинг олтинчи қисмидаги “2024” рақами “2027” рақами билан алмаштирилсин;

2) 340-модданинг саккизинчи қисмидаги “беш миллиард” деган сўзлар “ўн миллиард” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 369-модда биринчи қисмининг 1-бандидаги “пул мукофоти ва совғалар” деган сўзлар “пул мукофоти, совғалар ва бюджет субсидиялари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 483-модда:

ўттиз саккизинчи қисмидаги “2024” рақами “2027” рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги эллик иккинчи — эллик бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

2025-йил 1-январдан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда икки йил давомида тенг улушларда тадбиркорлик субъектлари фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларини мазкур биноларнинг қийматини амортизация тарзида чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритишга ҳақли.

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини бепул асосда ўқишга қабул қилиш бўйича лицензия талаблари бажарилмаган тақдирда, ушбу модданинг эллик иккинчи қисмида назарда тутилган амортизация чегирмалари ушбу Кодекснинг 306-моддасида назарда тутилган амортизация нормаларини қўллаш ҳисобидан бекор қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича протез мосламаларини ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғини тўлашдан 2027-йил 1-январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган вагонлар (контейнерлар) операторларининг темир йўл транспортида ташиш жараёнида вагонларни (контейнерларни) ижара шартномаси асосида фойдаланишга бериш юзасидан хизматлар кўрсатиш бўйича айланмаси қўшилган қиймат солиғидан 2024-йил

1-ноябрдан 2026-йил 1-январга қадар бўлган даврда озод этилади.

 

 

Риштон туманлараро иқтисодий                                                                           

суд судъяси                                                                                  Ш.Мирзаматов





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram