Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУДУД БРЕНДИНИ ЯРАТИШ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ШАРТИ ҲИСОБЛАНАДИ

×

 2025-01-24 18:38:35    254

PDF юклаш
Чоп этиш




Ҳудуд брендини яратиш тадбиркорлик фаолиятининг асосий шарти ҳисобланади


Давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида Республикамиз ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш, фуқаролар бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш салоҳиятини кўтариш мақсадида Сайҳунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон туманлари тажрибалари асосида тизимли ишлар олиб борилаётир. Бундай ишлар бизнинг Сўх туманида ҳам амалга оширилмоқда ва Ватанимиз иқтисодий салоҳиятини кўтаришда бизнинг тадбиркорларни ҳам ҳиссаси бор десак, муболаға эмас.


Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Офтобру маҳалласида бўлиб, маҳалладаги барча тадбиркорлар билан учрашди ва уларнинг муаммоларини ўрганиш баробарида фаолиятини янада кенгайтиришга доир ўзининг таклиф ва тавсияларини берди. Айнан Офтобру маҳалласидаги асосий драйвер бу тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш ҳисобланади.


Туман ҳокими тадбиркор Насриддин Узоқов фаолияти билан танишди. Тадбиркор айни кунда ўз хонадонида оққанд маҳсулоти ишлаб чиқаради.


Туман ҳокими ушбу йўналишда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни қадоқлаб, экспортга йўналтириш ва туман брендини яратиш лозимлигини қайд этди. Маҳаллада айни кунда 4 нафар оққанд ишлаб чиқаришга ихтисослашган тадбиркорлик субъекти мавжуд ва барча тадбиркорлар туман ҳокими таклифини қўллаб-қуввталашга тайёр эканликларин билдиришди ва бу бўйича маҳалла ҳоким ёрдамчисига алоҳида кўрсатмалар берилди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram