ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2025-01-23 18:06:26 70
Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг тўртинчи сессияси бўлиб ўтди
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Кенгаш раиси, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев раислигида сессияда 7 та масала кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибидаги масалалар:
1.Туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиллик дастурини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Болалар масалалари бўйича туман комиссиясининг фаолияти юзасидан ҳисобот.
3. Туман Адлия бўлими бошлиғининг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати тўғрисидаги ахбороти.
4. 2024-йилнинг IV-чораки давомида туман ички ишлар бўлими бошлиғининг “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати” шунингдек, жамоат хавфсизлиги ҳақида ҳисоботи.
5. Туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2024-йил давомида туман маҳаллий бюджети даромадлари ижроси ва туманда солиқлар ислоҳотлари борасида қилинган ишлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги ПФ-6118-сонли Фармонининг 4.1 банди ижроси юзасидан Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти Сўх туман бўлими томонидан 2024-йил давомида амалга оширилган ишлар.
7. Туман соғлиқни сақлаш бўлими томонидан 2024-йил давомида касалликларни олдини олиш ва аҳоли репродуктив саломатлиги борасида бажарилган ишлар.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан сессия иштирокчилари Сўх туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Зайлиддин Искандаров, Сўх тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази бошлиғи Сайидали Темиралиев, Сўх тумани адлия бўлими бошлиғи Бунёджон Эназаров, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Умеджон Шамсиддинов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Тўрабоев, мажбурйи ижро бюроси Сўх туман бўлими давлат ижрочиси, 1-даражали юрист Жамшед Мирҳисенов ва Сўх туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳакими Санжарбек Исмоиловларнинг ахбороти ҳамда ҳисоботини тингладилар.
Сессия кун тартибига қўйилган ҳар бир масала атрофлича муҳокама этилди. Депуталар масалалар бўйича мазокараларда ўз фикрларини баён этишди.
Кун тартибидаги масалаларга оид тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан навбатдаги тўртинчи сессия якунланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram