ЯНГИ ТАЪЛИМ ДАРГОҲИДАГИ ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЖАРАЁНИ ЎРГАНИЛДИ
2025-01-21 17:27:26 118
Янги таълим даргоҳидаги таълим ва тарбия жараёни ўрганилди
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчи ёшларга билим бериш баробарида уларни касбга ўқитиш ва касбга йўналтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун барча таълим муассасаларида зарурий шарт-шароитлар ва қулайликлар яратиб берилган.
30-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мактаб маъмурияти ва педагогик жамоаси билан айнан ушбу йўналишдаги ишларни таҳлил этиб, жараёндаги амалларни янада жонлантиришга доир тавсия ва таклифларини берди.
Мактаб ободончлигини кўздан кечирган туман ҳокими таълим даргоҳида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, айниқса, ЧҚБТ хонасини ташкил этиш ва жиҳозлаш, шунингдек, мазкур хонани керакли асбоб-дастгоҳлар ва кўргазмали қуроллар билан таъминлаш ҳолатини ўрганди.
Ўқувчи ёшлар, айниқса, қизларни касбга йўналтиришга доир ишлар ҳам кўздан кечирилди. Технология фани кабинети ва ташкил этилган тўгараклар фаолиятини янада жонлантиришга доир қатъий тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram