“ЛОЙИҲАЛАР ЯРМАРКАСИ” – ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ, СОҲА РИВОЖИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ
2025-01-21 17:15:19 113
“Лойиҳалар ярмаркаси” – тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг самарали усули, соҳа ривожининг асосий омили
Айни кунларда Республикамизнинг ҳудудларида давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил 16 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва тижорат банкларининг ролини ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилмоқда. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида туман маданият марказида бўлиб ўтган тадбир айнан ушбу масалага бағишланди.
Мазкур тадбирда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ҳудуд тадбиркорлари билан иштирок этиб, ўз лойиҳаларини туман ҳокими биринчи ўринбосари ва туман банклари раҳбариятига тақдим этдилар. Тадбирда сўз олган туман ҳокими ҳар бир тадбиркорнинг ташаббуси ҳокимлик томонидан қўллаб-қуввтланиши ва молиявий жиҳатдан рағбатлантирилиши, яъни лойиҳани амалга татбиқ этилишида банк кредити ажратилишини қайд этди.
Тадбир давомида тадбиркорликни ривожлантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, банк кредит турлари, имтиёз ва қўлланилаётган янгиликлар бўйича мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди. Тадбирда ишга жойлашиш, бизнес лойиҳаларни амалга ошириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram