СОҲИБКОР МАҲАЛЛАСИДА СУВ МИНОРАСИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ
2025-01-15 17:44:19 1141
Соҳибкор маҳалласида сув минораси ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди
Сўх туманидаги энг долзарб муаммо бу аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ҳисобланади. Туманимизнинг барча маҳаллларида ичимлик суви тармоғи тортилган бўлсада, ҳалигача ушбу ҳудудларда тармоқлар сув манбасига уланмаган.
Ўтган йили Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида маҳалла ҳудудидига ичимлик суви тармоғи тортилган эди. Айни кунда маҳаллада ушбу муаммони бартараф этиш ва аҳолига ичимлик суви етказиб бериш мақсадида сув минораси ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди ва бу янги хабар барча маҳалла аҳлини мамнун этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram