БИЛАСИЗМИ?
2025-01-13 18:34:00 205
Биласизми?
Ўриндош ходимларга қўшимча меҳнат таътили бериш иш берувчилар томонидан қилинадиган хатоликлардан бири
Кўп ҳолатларда ўриндош ходимларга меҳнат таътилини беришда иш берувчилар томонидан мунтазам қонун бузилишига йўл қўйилади.
МКнинг 213-моддасига асосан иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар учун таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган: ҳар йилги меҳнат таътили; ижтимоий таътиллар; иш ҳақи қисман сақланадиган таътил; иш ҳақи сақланмайдиган таътил.
Яъни умумий асосга кўра, асосий ва қўшимча таътилларни беришда асосий ва ўриндош ходимларга таътил беришда алоҳида асослар берилмаган.
МКнинг 439-моддасига асосан ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.
Юқоридаги моддага эътибор берадиган бўлсангиз, ўриндош ходимларга қўшимча меҳнат таътили берилиши назарда тутилган. Масалан, МКнинг 220-моддаси 1-қисмига кўра, ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.
Яъни агар ўриндош ходим бир ташкилотда ёки тармода 5 йил ўриндошлик асосида ишлаб келаётган бўлса, унга 2 кундан иборат қўшимча таътил берилиши керак.
Ёки, МКнинг 401-моддасида ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. Яъни ходим МК 401-модда талабларига жавоб берса, ўриндош ходимга мазкур таътилни бериш мумкин.
Ўктамжон Эргашев - Сўх тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram