ТАЛАБАЛАР УЧИНЧИ ЧОРАКДАН БОШЛАБ ТАҲСИЛНИ ЯНГИ СИНФХОНАЛАРДА ДАВОМ ЭТАДИЛАР
2025-01-13 18:13:00 226
Талабалар учинчи чоракдан бошлаб таҳсилни янги синфхоналарда давом этадилар
Сўх тумани 4-сектор ҳудудидаги Чумоқча маҳалласида жойлашган 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби 20 асрнинг 80-йилларида қурилган бўлиб, мазкур муассасада айни кунда 49 нафар ўқитувчилар ёш авлодга билим бериб келишмоқда.
Муассасада 564 нафар ўқувчилар таҳсил олишади ва табиийки, мактабда таълим икки сменада олиб борилади. Маҳалла аҳлининг талаб ва истаклари ҳамда давлатимиз раҳбари, Республика ҳукуматининг берилган эътибори туфайли мактабга янги қўшимча бино қурилиб, бугун янги бинонинг фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча ўқувчи ва ўқитувчилар, Чумоқча аҳлини ушбу унутилмас воқелик билан табриклади. Энди ўқувчилар таҳсилни учинчи чоракдан бошлаб янги ва замонавий бинода бошлашади.
Тадбирда мактаб маъмурияти ва қурувчиларга туман ҳолкимлигининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Мактабнинг янги биносидаги синфхоналарда бўлиб ўтган суҳбат ва учрашувда Республикамизда таълим соҳасига берилаётган эътибор учун хайрихоҳ бўлиш ва Ватан равнақига ҳисса қўшиш энг асосий вазифа эканлиги таъкидланди.
Маълумот учун: мактабда қурилган янги қўшимча бино 180 ўринли бўлиб, қурилиш ишлари “Фар-Камолиддин” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилган. Бино қурилишига 2 миллиард 400 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram