МАҲАЛЛАЛАРДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШГА ДОИР АМАЛИЙ ИШЛАР ҚИЛИНМОҚДА
2025-01-10 18:03:20 67
Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганишга доир амалий ишлар қилинмоқда
Ҳудудларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ечимига оид чора-тадбирлар белгилашга доир ишларни ташкил этилиши учун туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан амалий ишлар қилинмоқда. Бугун айни ушбу масала юзасидан туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев 1-сектор ҳудудидаги Ғазнов маҳалласида ўрганишлар олиб борди.
Маҳаллада буўлган туман ҳокими биринчи ўринбосари маҳалла аҳли, айниқса, нуронийлар билан учрашди ва маҳалла еттлиги иштирокида маҳалла аҳлини қийнаётган муаммоларни ўрганди. Ўрганиш жараёнлари давомида маҳалла биносида сайёр қабул ўтказилди ва асосан маҳалла аҳли амалга оширилган ишлар ва аҳоли манфаатини кўздлаб қилинган ишларга миннатдорчилик билдиришди.
Туман ҳокими биринчи ўринбосари маҳалла еттилиги фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Илҳомжон Тожибоев еттилик фаолиятига танқидий баҳо берар экан, энг аввало, фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва ҳудуд тозалигига эътиборлироқ бўлишни тавсия берди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram