ЖОЙЛАРДА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”НИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ДОИР АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ХАТЛОВ ЖАРАЁНЛАРИ ЎРГАНИЛЯПТИ
2025-01-10 18:02:02 63
Жойларда “Аёллар дафтари”ни шакллантиришга доир амалга оширилаётган хатлов жараёнлари ўрганиляпти
Республикамизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга доир амалий ишлар қилинмоқда. Бунга жойларда «Аёллар дафтари»ни шакллантириш ва унга киритилган хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш учун қилинаётган ишлар мисол бўла олади.
Айни кунда туманимизнинг барча маҳаллаларида "Аёллар дафтари"нинг 6-босқичини шакллантириш мақсадида хатлов жараёнлари олиб борилмоқда. Ушбу йўналишдаги ишлар мутасадди идоралар вакиллари томонидан ўрганилмоқда.
Ровон маҳалласининг еттилик ходимлари томонидан олиб борилаётган хатлов жараёнлари Сўх туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова ва Сўх туман касаба уюшмаси ходимлари томонидан ўрганилди. Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан тўлдирилган анкета сўровномаларининг сифати ва тўлдириш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари ва туман ҳокимлиги мутасаддилари ўрганиш ва хатлов жараёнида бевосита иштирок этдилар. Манзилли ўрганилган хатлов жараёнлари давомида ҳар бир хотин-қизларга тўлдирилган анкета сўровномаларини яна бир қатор кўздан кечириш ва хотин-қизларнинг муаммоларини хонадонбай тизими асосида мукаммал ўрганишга доир тавсиялар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram