“ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ” ДАВОМ ЭТМОҚДА
2025-01-10 18:00:25 73
Юртимизда 15-январгача давом этадиган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида, 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбэкистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллигига бағишланган кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда. Сўх туманидаги Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбир эса ушбу ойликнинг ёрқин намунасидир.
Мазкур тадбир туман ҳокимлиги, туман маънавият ва маърифат маркази, тумандаги ҳарбий қисмлар ҳамда тумандаги мазкур таълим даргоҳи ҳамкорлигида амалга оширилди.
Тадбир доирасида таълим даргоҳи спорт залида Ўзбекистон Қуролли Кучлари қудратини намойиш этадиган кўргазма ва ҳарбийларнинг ҳарбий тайёргарлигини инъикос этадиган машқлар ўтказилди. Ёш талабаларга қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Бу каби тадбирлар миллий ғуруримиз ва армиямиз куч-қудратини ёшлар онгида янада мустаҳкамлашда давом этади. Зеро, бугунги тинчлик ва осуда ҳаётимиз – Қуролли Кучларимизнинг фидокорона хизматининг натижасидир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram