МАҲАЛЛАЛАРДА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ” НИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ДОИР ХАТЛОВ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2025-01-09 17:21:47 124
Маҳаллаларда “Аёллар дафтари” ни шакллантиришга доир хатлов жараёнлари давом этмоқда
Сўх туманида "Аёллар дафтари" 6-босқичини шакллантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Туман хокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан мазкур йўналишдаги ишлар Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганилди.
"Аёллар дафтари" нинг 6-босқичини шакллантиришга доир маҳаллада хонадонбай юриш орқали хатлов ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, мазкур ишч гуруҳнинг асосий вазифаси 30 ёшдан юқори бўлган ҳар бир аёлнинг хонадонига кириб бориб, сўровнома тўлдириб, асосий ва қўшимча муаммолари хам тўлиқ ўрганилиб, алоҳида дафтарга қайд этиб боришдан иборат эканлиги туман ҳокими ўринбосари томонидан яна бир карра таъкидланди.
Эҳтиёжманд аёллар ва хотин-қизларнинг ҳеч бири хатлов жараёнида қолиб кетмаслигини таъминлаш шарт ва зарурлиги ҳам айтиб ўтилди. Бугунги кунда маҳаллада мазкур йўналишдаги хатлов жараёнлари давом этмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram