ЖАРАЁН
2025-01-04 14:55:27 583
Жараён
1-сектор ҳудудидаги Тул, Қалъача ва Ғазнов маҳаллаларида бугун амалга оширилаёган ишлар туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоев томонидан ўрганилди ва кўздан кечирилди. Ҳудудда ўтган 2024 йил давомида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва бундай ишлар бугунги кунда ҳам давом эттирилмоқда.
Айниқса, ҳудудда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ва имжтимоий соҳа объектларидаги иситиш мавсумидаги муаммолар ҳам ўрганилди. Ғазнов маҳалласидаги тиббиёт муассасаси ходимлари билан маҳалла еттилиги ииштирокида мазкур маскандаги ишлар, айниқса, иситиш ҳолати ва тиббиёт ходимларига яратиб берилган шароитлар туман ҳокими ўринбосари эътибор марказида бўлди.
Ўтган йили турли давлат дастурлари ва “Openbudget” асосида кўп лойиҳалар амалга татбиқ этилди. Тул маҳалла фуқаролар йиғинидаги 18-сонли мактабгача таълим биносини реконструкция қилиш ишларига 6 миллиард сўм маблағ йўналтирилган ва ўрганишлар давомида ҳоким ўринбосари қурилиш мутасаддиларига ишлар сифатига эътиборлироқ бўлишни алоҳида таъкидлади.
Ғазнов маҳалласида ҳам “Openbudget” лойиҳаси асосида “Тошмазор” кўчасида бетонлаштириш ишлари жараёни ҳам кўздан кечирилди. Мазкур ишларга лойиҳа доирасида салкам 1 миллиард 300 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram