СТАТИСТИКА
2025-01-04 14:51:23 591
Статистика
2024 йилда аёллар ва хотин-қизларни бандлигини таъминлашга доир амалга оширилган ишлар статистикаси
2024 йилнинг 3 апрель куни вилоят ҳокимининг 265-01-50 сонли “Фарғона вилоятида 2024–2025 йилларда тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш“ дастури тасдиқланиб ижрога қаратилди.
Дастур доирасида Сўх туманида 2024 йил давомида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ишсизларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 2 минг 333 нафар ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди.
Жумладан,
650 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди;
587 нафар аёллар ўз ўзини банд қилиш орқали бандлиги таъминланди;
85 нафар ишсиз аёлларга ишсизлик нафақаси тайинланди;
65 нафар ишсиз хотин-қизлар жамоат ишларига жалб қилинди;
511 нафар хотин қизларнинг касб ҳунарга ўқитиш курсларига жалб этилиши таъминланди;
120 нафар хотин-қизларга хоким ёрдамчилари томонидан тақдим этилган тавсияномалар асосида субсидия ажратилди;
122 нафар хотин-қизлар гатуман Халкбанк ва Микрокредитбанк орқали кредит олинди;
Хотин-қизларнинг 301 нафари мавсумий иш орқали бандлиги таъминланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram