Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ФУҚАРОЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА!

×

 2025-01-04 14:46:09    601

PDF юклаш
Чоп этиш













Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар доимий эътиборда!


Хабарингиз бор, “Камбағалликдан фаровонлик сари” тамойилига асосан тумандаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ва уларнинг оилаларига турли ташкилот ва муассасалар бириктирилган бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олиб туриш ва мунтазам кўмак кўрсатиш бириктирилган ташкилотлармутасаддиларининг масъулияти этиб белгиланган. Акциядорлик тижорат Халқ банки мутасаддиларига 4-сектор ҳудудидаги кам таъминланган фуқаролари бириктирилган.


Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларда бўлган туман Халқ Банки мутасаддилари маҳалла еттилиги билан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олишди.


Мутасаддилар бириктирилган хонадонларда бўлиб, фуқароларни янги йил билан самимий табрикладилар ва Халқ Банки вакили вакили Шоҳрух Ҳаётовнинг сўзларига кўра, 4 нафар кам таъминланган хотин-қизлар ва аёлларга байрам совғаси сифатида пул маблағлари тақдим этдилар.


- 2025 йилда ҳам аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича "Камбағалликдан фаровонлик сари" тамойили доирасидаги дастурлар узлуксиз амалга оширилиб, ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратиш ишлари давом эттирилади, - деди биз билан суҳбатда туман Халқ Банки вакили.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram