Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ

×

 2024-12-26 17:36:00    181

PDF юклаш
Чоп этиш





Сўраган эдингиз

 

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ҲАМ ДАВОМАТИНИ ҚИЛАДИ(МИ)?


Йўқ, ўқитувчиларнинг давоматини қилиш Миллий гвардиянинг вазифаси эмас!


Хусусан, ММТВ ва Миллий гвардиянинг "Умумий урта таълим мактабларида укувчиларни таълимга жалб этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қонунбузарликларнинг олдини олиш, психологик қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсизликни таъминлаш юзасидан хамкорлик қилиш тўғрисида"ги қўшма қарори ва концепциясига асосан умумуий урта таълим мактабларига бириктирилган Миллий гвардия инспектор-психологларининг бевосита хизмат жойи мактаблар этиб белгиланади хамда улар мактаб психологлари билан биргаликдаги кундалик фаолиятини ташкил этиб боради.


Инспектор-психологнинг вазифаларида ўқитувчиларнинг давоматини қилиш келтирилмаган. Шундай экан, Миллий гвардия ходимларининг ўқитувчиларнинг давоматини текшириши ва назорат қилиши асоссиздир.


Ўз навбатида, "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддасига кўра, педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш қатъиян тақиқланади.


Ушбу Қонуннинг 6-моддасида педагогнинг ҳуқуқлари келтирилган бўлиб, унга кўра, таълим ташкилоти томонидан педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, педагог маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаган ҳолда, ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатиб, судга бевосита мурожаат қилишга ҳақли.


Худди шундай қоида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам белгиланган бўлиб, 197 прим 5-моддага мувофиқ таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш,


фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса


ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Хулоса қилиб айтганда, Миллий гвардия ўз вазифа ва мажбуриятларидан четга чиқиб ўқитувчиларнинг фаолиятига аралаша олмайди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram