ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ФУҚАРОЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
2024-12-26 16:16:09 185
Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинди
Янги йил арафасида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман прокурори Садирали Мирзокаримов бошчилигидаги Акциядорлик тижорат Халқ банки Сўх тумани бўлими мутасаддилари Мулгон маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги билан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали, ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олишди. Акциядорлик тижорат Халқ банки Сўх тумани бўлими бошлиғи Нуъмонжон Садирбековнинг маълумотига кўра, 4-сектор Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинидаги 5 та оила мазкур банкка бириктирилган бўлиб, бу оилалар ҳар доим банк раҳбарияти эътиборидадир.
Маҳалладаги 5 нафар фуқароларга Янги йил совғаси сифатида Халқ Банки томонидан берилган 2 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ва байрам совғалари тақдим этилди. Шунингдек, туман ҳокими маҳалла еттилиги билан ҳудудни ривожлантириш бўйича драйверларни ишга солиш юзасидан ўрганишлар олиб борди ва тадбиркорлар билан учрашувларда уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва маҳаллани ривожлантиришга оид ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram