БИЛАСИЗМИ?
2024-12-25 17:12:46 184
Биласизми?
Ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик мумкин эмас
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган
Педагог ва ходимларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:
жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий, жисмоний ва бошқа зўравонлик кўрсатиш;
ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик;
“Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни сабабсиз синф хонасида ушлаб туриш;
дарс машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;
таълим муассасасига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келиш;
таълим муассасасининг ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирларни ташкил этиш;
таълим муассасаларида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишларини дарс машғулотлари вақтида ўтказиш.
Ўктамжон Эргашев - Сўх тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram