Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СТАТИСТИКА

×

 2024-12-25 16:52:24    157

PDF юклаш
Чоп этиш



Статистика


2024 йилнинг 3 апрель куни вилоят ҳокимининг 265-01-50 сонли “Фарғона вилоятида 2024–2025 йилларда тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш“ дастури тасдиқланиб ижрога қаратилди.


Хусусан, Сўх туманида 2024 йил давомида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ишсизларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 2 333 нафар ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Жумладан,

650 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди;

587 нафар аёллар ўз-ўзини банд қилиш орқали бандлиги таъминланди;

85 нафар ишсиз аёлларга ишсизлик нафақаси тайинланди;

65 нафар ишсиз хотин-қизлар жамоат ишларига жалб қилинди;

511 нафар хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш курсларига жалб этилиши таъминланди;

120 нафар хотин-қизларга хоким ёрдамчилари томонидан тақдим этилган тавсияномалар асосида субсидия ажратилди;

122 нафар аёллар туман Халкбанк ва Микрокредитбанк орқали кредит олишди;

301 нафар хотин-қизлар мавсумий иш орқали бандлиги таъминланди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram