Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИГА ДОИР МАҲАЛЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-12-25 16:45:52    153

PDF юклаш
Чоп этиш





Маҳалла еттилиги фаолиятига доир маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши йиғилиши ўтказилди


Туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги ПФ-209-сонли Фармонига мувофиқ маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши йиғилиши ўтказилди. Туман ҳокими ўринбосари Илҳом Абдумажидов расилигида бўлиб ўтган мазкур тадбирда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллалар еттилиги иштирок этди.


Тадбирда маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар хусусида сўзлаган туман ҳокими ўринбосари бошланган ишларни янада самаралироқ йўлга қўйиш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Маҳалла еттилиги фаолияти натижадорлигини янада оширишга доир тавсиялар берилди.


Тадбирда сўз олган мутасаддилар маҳалла еттилиги фаолиятини самарали йўлга қўйиш, аҳоли муаммоларини ҳал этилишини ташкил этиш, маҳаллани ишсизлик, камбағаллик, жиноятчилик, оилавий ажрим ва миграциядан холи ҳудудга айлантириш масалаларига доир ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 209-сонли Фармонига мувофиқ бундай тадбирлар вилоятлар миқёсида ҳар уч ойда, туман (шаҳар) маҳаллани қўллаб-қувватлаш Кенгашлари томонидан ҳар ойда камида бир маротаба ўтказилиши кўрсатиб ўтилган.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram